Россиянинг "Зенит" клуби ҳимоячиси Бруно Алвеш Португалиянинг "Порту" ва "Бенфика" клубларини солиштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Хабарингиз бор, питерликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Порту"ни мағлуб этишди. Энди эса клуб 1/8 финалда "Бенфика"га қарши кураш олиб боради.
"Бенфика" ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Ҳозир клуб Португалияда энг кучли! Ҳа, шундай. Биз "Порту"ни ЕЧЛдан мосуво қилдик. "Бенфика" эса унда иштирокини давом эттирмоқда. Демак, "Бенфика" кучлироқ. Лекин "Зенит"га ҳозир рақибнинг фарқи йўқ.
Ўтган йил "Бенфика" молиявий муаммолар гирдобида қолганди. Лекин ундан осонлик билан чиқиб кетди. Бу жуда оддий. Клуб раҳбарлари жамоа аҳволини яхшилаш учун бир қатор кучли футболчиларни сотиб юборишди. Ўтган йил жамоа трансфер бозорида жуда фаол бўлди. "Бенфика" шундай клубки, уни доим кимдир қўллаб туради. Бу жуда фойдали. Тарихий бой клуб билан ҳамкорлик қилишни истовчилар жуда кўп. Ҳозир ҳомийларнинг кўпи бу нарсани тушуниб турибди", дейди Бруно Алвеш.