Кириш Регистрация

"Пахтакор" дуранглар сериясига барҳам бериб, ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

"Шерлар"нинг ови сўнгги турга келибгина бароридан келди

Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида "Пахтакор"нинг рақиби Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси бўлди.

Анча қизғин ва шиддатли кечган баҳсда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Тошкентликларга ғалаба келтирган ягона голга 79-дақиқада Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.

Кетма-кет дуранглар сериясини намойиш этган тошкентликлар гуруҳ босқичининг сўнгги турига келиб, ниҳоят бир ўйинда 3 очко ишлашди. Аммо ушбу ғалаба, олдинги турдаёқ флей-оффдан қуруқ қолган "шерлар" учун жиддий аҳамият касб этмади.

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 6-тур.
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ) - 1:0

Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов 79, - 1:0.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (88.Шаҳзод Азмиддинов, 59), 23.Шерзод Аъзамов (С), 16.Марлен Чобанов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 21.Аброр Исмоилов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 8.Азизбек Турғунбоев (99.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (18.Ҳожимат Эркинов, 59), 42.Аббосбек Файзуллаев (28.Диёр Холматов, 73), 17.Шерзод Темиров (5.Анзур Исмоилов, 84).

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 9.Эрен Дердийок, 19.Шароф Муҳиддинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Эйр Форс": 95.Муҳаммад Солиҳ, 2.Аҳмад Иброҳим, 5.Майзам Жаббор, 6.Самиҳ Саид, 11.Ҳумам Тариқ, 17.Шариф Абдулкадҳим (29.Амжад Радҳи, 80), 19.Али Муҳсин (22.Саиф Рашид, 87), 20.Али Кадҳим, 25.Муҳаммад Али, 34.Мустафо Муҳаммад, 50.Жефферсон Коллазос (28.Ҳуссайн Жаббор, 80).

Захира: 1.Фаҳад Толиб, 40.Абдуллоҳ Файсал, 18.Луай Алани, .

Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов 43, ИброҳимҲалил Йўлдошев 53, Самиҳ Саид 78, Ҳумоюнмирзо Иминов 80, Санжар Қувватов 87.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:20, 29.04.2021.
Ўқилди: 3402 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.