Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тимур Кападзе: «Келажак учун пойдеворни шу ёшлар билан қурамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олимпик” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Олимпик” жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Албатта, биринчи навбатда, “Навбаҳор”ни бугунги ғалаба билан табриклайман, жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

Кучли рақибга қарши ўйнаганда, камчиликларни кўриб олиш мумкин. Бугун футболчиларимиз анча яхши тўп суришди. Суперлига жамоасига қарши баҳсда йигитларимиз ёмон тўп тепишмади. Бундай ўйинлар футболчиларимизга ҳам, ўзимга ҳам тажриба вазифасини ўтайди.

Олдимда катта вазифа турибди, Олимпия терма жамоаси бош мураббийиман. Келажак учун пойдеворни шу ёшлар билан қурамиз. Ҳозирги вазифам шу ёшларни янада ривожлантириш, кучайтириш, бундан барча клубларимиз ва терма жамоаларимиз ютади. Ҳозир ўзимнинг танлаган йўлим бор, Худо хоҳласа, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бошқа жамоаларда ҳам термамиз вакиллари ўйнашмоқда. Термага номзодлар қанча кўп бўлса, бундан жамоамиз ютади, албатта. Шу боис, клублардан турли таклифлар бўлишига қарамай, бунга эътибор қаратмаяпман. Чунки мақсадим мутлақо бошқа.

Февраль ойигача футболчиларни кузатдим, жамоасиз йигитларни “Олимпик” таркибига таклиф қилдик. Уч ой ўтди, футболчилар анча ўсишди. Суперлигадан ҳам ўйинчиларимизга таклифлар бор. Бундан хурсанд бўламан, уларнинг олий дивизионда тўп тепишларидан мамнун бўлишим аниқ.

Уч ой мобайнида футболчиларнинг феъл-атворидан бошлаб, бошқа жиҳатларигача анча хабардор бўлдим. Уларнинг камчиликларини аниқлаб, бу борада ишлаяпмиз, овқатланиш жараёни, профессионаллик борасида алоҳида ишлаяпмиз. Таомномаларни ҳам зарур тартиблар асосида тузиб чиқяпмиз. Раҳбарият бизга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиб бермоқда. Албатта, олимпия термаси футболчиларининг бир таркибда бўлишлари мен учун қулай. Лекин айрим ўйинчиларнинг Суперлига жамоаларида ўйнашаётгани ҳам биз учун фойдали. Биринчи даврадан кейин жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганларни яна таркибга жалб қилишимиз мумкин", — деди Кападзе.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 04:23, 01.05.2021.
Ўқилди: 2203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.