Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳусайн Норчаев: «Жорий йил тўпурар бўлмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Қаршининг «Насаф» клуби ҳар йили етакчиларидан айрилсада, ўзи иштирок этадиган турнирларда кучли клубларга муносиб рақобат кўрсата оляпти. Бунга албатта, йилдан-йилга клуб академиясидан етишиб чиқаётган иқтидорли ёшлар ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Ана шундай янги номлардан бири - Ҳусайн Норчаевдир. Биз мазкур футболчининг ўйинларини мавсум бошидан буён диққат билан кузатиб келаётгандик ва Суперлига 6-тури доирасидаги «Сурхон»га қарши баҳсдан сўнг у билан суҳбатлашишга жазм этдик.

- Жамоангиз «Сурхон»га қарши учрашувда жорий йил Суперлигадаги энг йирик ҳисобни қайд этди. Дастлаб шу ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Мазкур учрашув биз учун ниҳоятда аҳамиятли эди. Чунки чемпионат бошида маълум очколарни бой бердик ва ана шу йўқотишлар ўрнини тўлдиришимиз лозим эди. Худога шукр, чиройли ғалабага эришдик.

- Жорий йил «Насаф» ажо-йиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Бу жамоадаги ёшларнинг ўйинга бўлган иштиёқи, ҳиссиётлари туфайли бўлса керак?

- Тўғри, йирик ҳисоб қайд этилиши ёшларнинг иштиёқи туфайли деса ҳам бўлади, лекин мураббийимизнинг ҳам ҳиссаси катта деб ўйлайман.

- Юртимизнинг кўплаб иш­қибозлари Ҳусайн Норчаевни жорий йилги ўйинлари орқали танишди. Шу ўринда ўзингиз ҳақингизда кенгроқ маълумот берсангиз.

- Болалигимдан футболга бўлган қизиқишим туфайли дадам билан 2011 йилда «Насаф» футбол мактабига келганман ва кўрикдан мувафаққиятли ўтиб, академияга қабул қилинганман. У ерда футбол сир-асрорларини Дадажон Тоғаевдан ўргандим.

- Кўз тегмасин, жорий йил яхши статистика қайд этяпсиз. Суперлига тўпурарлиги учун рақобатга тайёрмисиз?

- Албатта, ҳа. Мавсум муваффақиятли бошланди. Бу йил ўзимнинг ҳам ниятим тўпурар бўлиш ва жамоага ёрдам бериш.

- Жорий йил Суперлига тўпурарлари рўйхатида янги номлар кўзга ташланмоқда. Айтинг-чи, қайси ҳужумчи сизда яхши таассурот қолдирмоқда?

- Шоҳруз Норхонов. У кучли ҳужумчи ва буни деярли ҳар бир ўйинда намойиш этмоқда. Унинг тўпурарлар рўйхатини бошқараётгани бежиз эмас, салоҳияти юқори. Лекин Норхоновни янги ном дейиш нотўғри бўларди.

- «Насаф» маълум танаффусдан сўнг яна халқаро майдонга қайтмоқда. ОФК кубоги турнири олдидан ҳиссиётлар қандай?

- Халқаро турнирларда иштирок этиш ҳамиша яхши ва бундан хурсандмиз, албатта.Биз жорий мавсум учта мусобақада қатнашамиз. Мақсадимиз - уларнинг барчасида муносиб тўп суриб, мухлисларимизни хурсанд қилиш.

- «Насаф» легионери Станоевич борасида фикрингиз қандай? Ундан янги Черан чиқадими?

- Станоевич жуда тажрибали футболчи. Ундан янги Черан чиқадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Муҳими, Марко жамоамизга катта ёрдам бермоқда.

- ОФК кубогидаги рақиблар ҳақидаги фикрингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз. Гуруҳда «Насаф» яққол фаворитдек кўринмоқда...

- Рақибларимизда чемпионат баҳслари бошланганига унчалик кўп бўлмади. Шу боис, рақибларни жиддий ўрганишни энди бошлаймиз.

- «Насаф» ҳар йили етакчиларини йўқотиб, молиявий муаммолар таъсирида қолса ҳам, ҳамиша юқори ўринлар учун курашаверади. Буни ягона сабаби Бердиевми?

- Энг катта сабаблардан бири, албатта, Рўзиқул ака! Бу инсоннинг «Насаф» равнақи учун қилаётган меҳнатлари юксак эътирофга сазовор. Ҳа, жамоамизни ҳар йили айрим етакчилар тарк этишади, аммо бундан клуб ютқазмайди. Масалан, бизда ҳозир ҳам кучли рақобат мавжуд, яхши савиядаги 25 нафар футболчи бор.

Хуршидбек Юсупов суҳбатлашди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 02.05.2021.
Ўқилди: 3607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.