«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг Евро-2020да Фрнация миллий жамоасида ўйнашга лойиқ эканлиги ҳақида фикр билдирди.
«Карим миллий жамоада ўйнашга 100% муносиб. Бензема дунёнинг исталган миллий жамоасида ўйнаб кета олади.
Бенземанинг муаммоси спортга умуман алоқаси йўқ. У 10 йилдан кўпроқ вақт давомида «Реал»нинг асосий таркибида ўйнаб келмоқда. Ҳамма ҳам бундай кўрсаткич билан мақтана олмайди», – дея Венгернинг сўзларини келтиради L'Equipe.
Эслатиб ўтамиз, Бензема 2015 йили миллий жамоадаги шериги Матье Валбуэнани унинг интим характердаги видеоёзуви бўйича шантаж қилганди. Шундан бери иккала футболчи ҳам Франция миллий жамоасига чақирилмаяпти.