Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Ёндираётган Лига. А Серияда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида

Баҳо:
+ | -

Бу мавсумда Топ 5 чемпионатлар аввалгилардан ҳам қизиқ ўтмоқда. Ла Лига учун 4 клуб чемпион бўлиш имконияти мавжуд. АПЛда эса чемпионлик масаласи деярли ҳал, аммо қолган ўринлар масаласи ҳали очиқ. Францияда эса ПСЖ гигимонлигига нуқта қўйилиши мумкин. А Серия эса шунчаки ёнмоқда. "Интер" муддатидан аввал чемпион бўлиб улгурди, аммо Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун 4 клуб даъвогар. "Милан", "Ювентус", "Аталанта"нинг очколари ҳозирда 69 тадан ва улардан 2 очко кам жамғарган "Наполи" 5-ўринни банд этган. Шундай экан, А Серияда ҳали кураш давом этади.

"Интер". Янги чемпионлар

"Интер" клуби бу мавсумда ўзининг стабил ўйинлари билан А Серия совринини қўлга киритди. Лукакунинг сермаҳсул ўйинлари, Контенинг топқирлиги ва тажрибаси ва жамоавий ўйин барча-барчаси бирлашиб, "нерадзури"га ушбу совринни олиб келди. Шунингдек, "Ювентус"нинг гегемонлигига ҳам барҳам берилди. Энди буёғига клуб мухлисларини хурсанд қилиш учун тўп тепади. Демак, катта аҳамият касб этмасада "Интер"нинг қолган ўйинлари билан танишиб чиқсак. Клуб сўнгги 4 турда "Сампдория", "Рома", "Ювентус" ва "удинезе" жамоаларига қарши баҳс олиб боради. "Ювентус"га қарши ўйин айниқса, принципиаллик жиҳатдан анча юқори ҳароратли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кузатамиз, чемпионларнинг қолган ўйинлари қандай бўлар экан.

"Ювентус". Муваффақиятсиз мавсум

Кўп мавсумлардан бери "скудетто"ни ҳеч кимга бермай келаётган "Ювентус" бу анъанасига нуқта қўйди. Ҳа, улар чемпионликни ўзлари учун анъана қилиб олаётган эди. "Кекса сеньора" бу мавсум ҳам ўйин томонлама ва ҳам натижалар томонлама анча оқсади. Янги ва ёш мураббий Пирлонинг клубдаги дебют мавсуми мувваффақиятсиз бўлди. Бутунлай омадсиз якунланмаслиги учун ҳам клуб ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши керак. Ҳар мавсум шоҳсупадан тушмайдиган Турин клубини Чемпионлар Лигасига чиқиши сўроқ остида туриши, ғалати ҳодиса. Турнир аввалида мана шу натижа қайд этилади дейишганда, рости ишонмасдим. Уларнинг сўнгги 4 баҳси "Милан", "Сассуола", "Интер" ва "Болонья"га қарши бўлиб ўтади. 2 қийин ва 2 бироз осонроқ рақиб. Турин клубига осон бўлмайди, аммо вазифа бир қадар осонроқ.

"Милан". Икки хил давра

"Милан" жамоаси илк даврада ишончли ўйинлар кўрсатди ва пешқадамликни ҳеч кимга бермаётган эди, аммо жамоа барибир қоқилди, жуда кўп қоқилди. Мағлубиятсиз сериялар кўрсатаётган ва савияли ўйин намойиш этаётган миланликлар мавсум охирлаб қолганда, ўзларини бироз йўқотиб қўйди. Айни дам улар ЕЧЛ йўлланмаси учун бор кучи билан курашмоқда. Улар қолган 4 ўйинда "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради. Туринликлар билан ўйин кўп эҳтимол кўп нарсани ҳал қилади. "Аталанта"га қарши баҳс ҳам қизиқ бўлади, агар, унгача ҳаммаси ҳал бўлиб улгурмаса.

"Аталанта". Робин Гуд жамоа

"Аталанта" ҳужумкорлик ва ёрқин ўйин жиҳатдан керак бўлса, ҳар қандай А Серия жамоасидан устун, аммо очко тўплаш борасида эмас. Улар катта ўйинларда кучли жамоаларни кўп мағлуб этади ва базида нисбатан кучсизроқ жамоаларга очко улашади. Ҳозирда бергамоликлар турнир жадвалида иккинчи ўринда, аммо уч ва тўртинчи ўринлардаги жамоалар билан очколар бир хил. Шундай экан, уларнинг хотиржам бўлишга ҳаққи йўқ. "Парма", "Беневенто", "Женоа" ва "Милан"га қарши сўнгги 4 ўйинини ўтказадиган Бергамо клуби максимали натижага интилади. Сабаби, хали хеч нарса ҳал бўлмади.

"Наполи" Энг қийин ҳолатдаги жамоа

"Кальяри" билан дуранг натижа бўлмаганда, неаполликлар ҳам "Милан", "Ювентус" ва "Аталанта" билан бир хил 69 очко тўплар эди ва гўёки 4 клуб учун ҳаммаси бошидан бошланар эди, аммо уларда ҳамон имкониятлар етарлича. Уларда "Специя", "Удинезе", "Фиорентина" ва "Верона"га қарши ўйинлар қолган. Клубнинг устунлик тарафи рақиблар орасида ўзи курашаётган клублар йўқ. Шундай экан, неаполликлар хотиржам очколар тўпласа бўлади, бироқ осон бўлмасилиги аниқ.

Мана шу қизиқ бир жараёнга баҳо бериш учун ва хулоса қилиш учун кўп ўйландим. А Серия учун кураш давом этади. Менимча, шунинг ўзи етарли.

   

                                                                                   Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 17:12, 03.05.2021.
Ўқилди: 3432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.