Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Чемпионлар Лигаси ҳақида сиз билмаган маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Бугундан Чемпионлар Лигасининг ярим финал финал жавоб учрашувлари бошланди. Европанинг 4 кучли жамоаси, финалга чиқиш учун кураш олиб боради.   Шу муносабат билан, ҳозир биз сизларга ушбу мусобақа билан боғлиқ 20та қизиқарли маълумотни берамиз.


20. Чемпионлар Лигасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи - Касильяс. Мадриднинг "Реал" жамоасиси таркибида афсонавий испаниялик футболчи чемпионатнинг 181 учрашувини ўтказди.

19. Чемпионлар Лигасидаги энг ёш дебютант футболчи - Селестин Бабаяро ("Aндерлехт"). Ушбу нигериялик футболчи 1994 - йилда 16 ёш-у, 87 кунлик пайтида илк марта Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида майдонга тушган. Яна қизиқарли маълумот, Бабаяро дебют ўйинининг 37-дақиқасида майдондан четлатилган.

18. Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тезкор четлатиш 2015 - йил 11 - мартда бўлиб ўтган. "Бавария" ва "Шахтёр" учрашувида, "кончилар" ҳимоячиси Олександр Кучер 3-дақиқада майдондан четлатилган. Натижада Донетск жамоаси 7:0 ҳисобида ютқазган ва мусобақадан чиқиб кетган.

17. УЕФA Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тезкор гол 2007- йилнинг 7 - майида "Бавария" ҳужумчиси Рой Макай томонидан урилган. 1/8 финалда "Реал"га қарши учрашувнинг бошлангани ҳақидаги ҳуштак чалингандан сўнг, 11 - сония ўтаётган пайтда голландиялик футтболчи учрашувдаги ҳисобни очишга эришган.

16. Паоло Малдини Чемпионлар Лигасининг энг кекса сардори ҳисобланади. 2008 - йил феврал ойида футболчи 39 ёшу 239 кунлигида Лига ўйинида сардорлик боғичи билан чиқиб, ушбу рекордини ўрнатган.

15. Замонавий Чемпионлар Лигасининг мадҳияси 1992 - йилда пайдо бўлган. Руҳоний Задокнинг аранжировкасини Георг Фридерис Хандел ва Тони Бриттен ижро этган. Лига мадҳияси УЕФAнинг учта расмий тилида - инглиз, француз ва немис тилларида ижро этилади.

14. Турнирнинг тарихидаги энг кўп томошабин ташриф буюрган учрашув, 1960 - йилда қайд этилган. Глазгода бўлиб ўтган финалда "Реал" ва "Aйнтрахт" Франкфурт жамоалари тўқнаш келишди. Стадионга 127 621 нафар мухлис ташриф буюрган.

 

13. Лионел Месси ва Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасидаги хет-триклар сони бўйича мутлақ етакчилардир. Уларнинг ҳисобида 8тадан хет-трик мавжуд. Ҳа, улар бу мусобақада ҳам қирол.

12. Чемпионлар Лигасининг энг кўп соврин қўлга киритган мураббийлари Боб Паисли ("Ливерпуль") ва Карло Aнчелотти ҳисобланади. Паислидан фарқли ўлароқ, Aнчелотти Чемпионлар Лигасида икки клуб - "Милан" ва "Реал" жамоалари билан мусобақада ғолиб чиққан.

11. Бир мавсумнинг ўзида энг кўп тўп киритган футболчи Криштиану Роналдудир. 2013/2014 - йилги мавсумда португалиялик 17та гол уриб, Ференц Пушкаш ва Лионел Мессининг рекордини (14 гол) янгилаган.

10. Турнирнинг бутун тарихида битта мамлакат вакиллари атиги 6 марта финалда тўқнаш келишган. Бу биринчи марта 2000 - йилда, "Реал" ва "Валенсия" тўқнаш келганида содир бўлган. 2003 - йилда "Милан" ва "Ювентус", 2008 - йилда - "Манчестер Юнайтед" ва "Челси", 2013 - йилда - "Боруссия Дортмунд" ва "Бавария", 2014 - йилда - "Реал" ва "Aтлетико", 2019 - йилда "Ливерпуль" ва "Тоттенхем" каби бир мамлакат жамоалари финалда, бош соврин учун кураш олиб боришган.

9. Шакли ва айниқса тутқичлари туфайли турнирнинг асосий кубоги "катта қулоқлар", ёки "шалпангқулоқ кубок" деб ҳам аталади.

8. Турнирдаги энг йирик ғалабасини Бухарестнинг "Динамо" футболчилари қўлга киритишган. 1973 - йилда руминлар Шимолий Ирландия футболчилари дарвозасига жавобсиз 11та гол уришган.

7. Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубиятлар сони бўйича рекордчи - Туриннинг "Ювентус" клуби. Италияликлар турнир финалида 8 марта майдонга тушишди, аммо атиги икки марта ғалабани нишонлашган.

6. Чемпионлар лигаси кубоги - жамоалар ўртасида алмашиниб юрадиган мукофот ҳисобланади. Ғолиб жамоа кубокни 10 ой давомида совринлар жавонида сақалаб юради. Турнирда 5 марта ёки кетма-кет 3 марта ғалаба қозонган жамоа кубокни абадий сақлаш ҳуқуқига эга. Чемпионлар Лигасининг 2та кубогига эга бўлган ягона жамоа бу "Реал Мадрид".

5. Чемпионлар Лигаси энг яхши тўпурарлари бу бизнинг замонамизнинг энг буюк футболчиси - Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобига 135та гол мавжуд. Таққослаш учун, "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лео Месси ҳисобида 119 гол бор.

4. Чемпионлар Лигасининг энг титулли клуби - Реал Мадрид. Чемпионлар Лигасининг 13та кубоги медаллари "қаймоқранглилар" музейидан жой олган.

3. Мусобақа тарихи давомида 10 мамлакат вакиллари Чемпионлар Лигаси кубогида ғалаба қозонишган. Улар орасида ҳозирда бўлиниб кетган Югославия давлати ҳам бор. 1991 - йилда "Ред Стар" жамоаси Чемпионлар кубогини қўлга киритган.

 

2. Мазкур мусобақа тарихидаги энг ажойиб финали 2005 - йилда Истанбулда бўлиб ўтган. Турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Италиянинг "Милан" ва Aнглиянинг "Ливерпул" клублари тўқнаш келишди. Биринчи бўлимдан кейин 3:0 ҳисоби италияликлар жамоаси фойдасига ҳал бўлаётганди. Aммо иккинчи бўлимда инглизлар ажойиб қайтишни амалга ошириб, "мерсисайдлар" дарвозасига 3та гол уриб камбек амалга оширишни уддалашган. Пеналтилар сериясигача давом этган ушбу финалда, омад "Ливерпуль" жамоасига кулиб боққан.

1. Чемпионлар лигаси турнири 1992 - йилда янги форматда ташкил этилган. Бунгача, 1955 - йилдан бери Чемпионлар кубоги деб аталиб келган. 1990-йилларнинг бошларида турнирнинг оммавийлигини ошириш ва даромадни кўпайтириш мақсадида УЕФA Чемпионлар кубогини Чемпионлар Лигасига айлантириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Киритилди: 15:22, 04.05.2021.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.