Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Рўзиқул Бердиев: «Ўйинни хато билан бошладик»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Кўрдинглар, ўйинни хато билан бошладик. Бу вазифамизни қийинлаштирди. Шундай бўлсада, мезбонлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни юзага келтира олдик. Бироқ айрим вазиятларда омад, қайсидир ҳолатларда тажриба етишмади. Ўйлайманки, шу ҳолатлар бугунги учрашув тақдирини ҳал қилди. Албатта биринчи ўринда натижа туради. Бугун «Бунёдкор»га нисбатан яхшироқ ўйнагандирмиз, аммо ғалаба ва омад мезбонлар тарафида бўлди. Футболда вазиятлардан фойдалана олмасанг, натижага эриша олмайсан. Ушбу гапларим баҳона эмас. Вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қилишимиз керак.

«Бунёдкор»ни доим ҳурмат қилганмиз. Жамоа аввалги йилларга нисбатан оддийроқ ўйнамоқда. Илгари тўпни назорат қилиш, позицион футбол намойиш қиларди. Ҳозир тўпни олдинга тепиш билан шуғулланмоқда. Лекин натижа бор. Кубок доирасидаги баҳсга нисбатан енгил қараган бўлишимиз мумкин, чунки гуруҳдан чиқиб бўлгандик. Аммо бугунги беллашувга жиддий ёндошгандик. «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!  

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:15, 04.05.2021.
Ўқилди: 2243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz