ПСЖ устози Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлганидан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
«Режадагидек ўйнадик. Ўйинни жуда яхши бошлагандик, вазиятлар яратдик ва »Ман Сити« устидан ҳукмронлик қилдик. Бу осон эмас. Ҳамма ҳам шу клуб устидан етакчилик қила олмайди.
Баъзида футболда сизга озгина омад керак бўлади. Рақиб жамоа вазиятлардан фойдаланишда мукамаллик кўрсатди. Улар биз қаттиқ босим қилаётган ҳолатимизда гол уришди.
»Манчестер Сити«ни табриклайман, чунки улар фантастик мавсум ўтказишмоқда. Шу билан бирга ўйинчиларим ва жамоамдан ҳам фахрланаман.
Килиан Мбаппенинг йўқлиги баҳона бўла олмайди. Биз бир жамоамиз. Албатта, у бизга ёрдам бера олмагани ачинарли, аммо бу баҳона эмас. Ушбу омилни баҳонса сифатида қўлламаслик лозим», — деди Почеттино.