Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Конте: «Ювентус» жуда юқори савияда ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Ювентус» бош мураббийи Антонио Конте Италия чемпионати 19-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, жиддий жароҳатлардан қутулиб қолишга умид билдирди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

«Аталанта» ва «Ювентус» ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида туринликлар ғалабаси билан якунига етди. Штефан Лихтшайтнер ва Эмануэле Жаккеринининг голлари туринликларга муваффақият келтирди.

«Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ҳаддан ташқари яхши бўлди. Биз жуда ҳам юқори савияда тўп сурдик, шогирдларим майдонда ажойиб ҳаракатларни амалга оширишди. Аммо энди биз бир нарсани ёддан чиқармаслигимиз керак: 120 фоизга ҳаракат қилсаккина, биринчи ўринни сақлаб қоламиз. Айни вақтда биз мавсум бошида фаворит ҳисобланган жамоаларни ортда қолдирмоқдамиз», деди Конте.

«Биз кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо уларнинг барчасини ҳам голга айлантира олмадик. Умуман, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Балки, баъзан биз бироз хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керакдир», деди Конте.

«Аталанта» яхши шаклланган жамоа, шунинг учун ҳам бу жамоани мағлубиятга учратиш учун биз яхши футбол намойиш этишимиз керак эди. Ягона салбий вазият сифатида Клаудио Маркизио ҳамда Симоне Пепенинг жароҳат олишини айтишим мумкин. Умид қиламизки, жиддий жароҳатлардан қутулиб қола оламиз», дея қўшимча қилди «Ювентус» бош мураббийи Антонио Конте.

«Ювентус» Италия чемпионати 19-тур учрашувларидан сўнг 41 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Милан»дан 4 очкога ўзиб кетган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 23:09, 22.01.2012.
Ўқилди: 16077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик