Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Милан» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия «А» Серияси 19-туридан ўрин олган учрашувларнинг 10 таси якунига етди. Тошкент вақти билан бугун, 01:45да бошланадиган «Интер» – «Лацио» учрашуви билан тур якунига етади.

Шанба куни бўлиб ўтган баҳсларда «Рома» ва «Ювентус» рақиблари устидан ишончли ғалабаларга эришган эди. Турнинг иккинчи кунги учрашувлари ҳам голларга бой бўлди. Хусусан, «Палермо» – «Женоа» учрашувида томошабинлар жами 8 та гол кўришга муваффақ бўлишди. Баҳс 5:3 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етди.

«Сиена» уйига сафар қилган «Наполи» бор-йўғи 1:1 ҳисобидаги дуранг билан кифояланган бўлса, Массимилиано Аллегрининг «Милан»и Милан дербисидаги мағлубият аламини «Новара»дан олди: Иброҳимовичнинг дубли ва Робиньонинг битта голи россонериларга 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани туҳфа қилди.

Айни вақтда, «Милан» «А» Серия пешқадамлигини ўз қўлига олган «Ювентус»дан 1 очкога ортда қолмоқда. Етакчиларни изма-из таъқиб қилиб келаётган «Удинезе» эса сўнгги турда «Катания» устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Италия «А» Серияси,
19-тур натижалари
21 январь, шанба
РОМА – ЧЕЗЕНА 5:1 (3:0)
Голлар: Тотти (1, 8), Борини (9), Жуан (62), Пьянич (70) — Эдер (58).

АТАЛАНТА – ЮВЕНТУС 0:2 (0:0)
Голлар: Лихтштайнер (55), Жаккерини (81).

22 январь, якшанба
БОЛОНЬЯ – ПАРМА 0:0

НОВАРА – МИЛАН 0:3 (0:0)
Голлар: Иброҳимович (57, 90), Робиньо (74).

КАЛЬЯРИ – ФИОРЕНТИНА 0:0

УДИНЕЗЕ – КАТАНИЯ 2:1 (1:0)
Голлар: Иско (20-автогол), Ди Натале (53) — Лоди (90-пен.).

СИЕНА – НАПОЛИ 1:1 (0:0)
Голлар: Калайо (67) — Пандев (86).

ПАЛЕРМО – ЖЕНОА 5:3 (3:1)
Голлар: Будан (26), Сильвестре (37), Мантовани (42), Микколи (75), Мильяччио (84) — Паласио (14, 59-пен.), Янкович (89).

ЛЕЧЧЕ – КЬЕВО 2:2 (1:2)
Голлар: Эспозито (30), Ди Микеле (90) — Палоски (3, 24).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:28, 22.01.2012.
Ўқилди: 16010 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик