Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Барселона»да — ғалаба, Мессида — навбатдаги хет-трик

Баҳо:
+-1 | -

Бугун Испания Премьеросининг 20-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Дастлаб Памплонада "Осасуна" "Валенсия"ни қабул қилди.
Ўйиннинг асосий воқеалари иккинчи бўлимда содир бўлди. Бир-бирлари дарвозаси олдида тиниб билмай ҳужум уюштирган жамоалар ҳа деганда дарвозани нишонга ола билмай ҳалак эдилар. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дурангга қараб кетаётган бир пайтда "Валенсия" йўқ жойдан гол уриб қўйди. Тино Костанинг кутилмаганда берган зарбасидан сўнг тўп йўл-йўлакай Роберто Сольдадонинг бошини топди. 0:1. "Осасуна" бунгача тиниб билмай ҳужум уюштираётган эди, шунинг учун ҳам мехмонларнинг голи уларни эсанктиратьиб қўйгандек эди. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Давид Альбелда керак бўлмаган жойда рақибига нисбатан ўта ҳавфли ўйнайди ва шу заҳотиёқ майдондан четлатилди. Белгиланган жарима тўпидан сўнг тўп "Валенсия" дарвозасидан жой олишини билганида Албелда асло рақибига нисбатан қўпол ўйнамаган бўларди, албатта. Диего Алвес жаримадан йўлланган кучли зарбани қайтаришга эришганди, аммо ундан қайтган тўпни "Осасуна" яримҳимоячиси дарвозага жойлаб қўйди — 1:1.

ОСАСУНА — ВАЛЕНСИЯ 1:1 (0:0)
Голлар: Лоло, 90+2 - Солдадо, 85
ОСАСУНА: А.Фернандес, Бертран, Серхио, Фланьо, Сатрустегуи (Тимор, 88), Пуньяль, Некунам (Лоло, 79), Сехудо, Р.Гарсия, Ламах (Нино, 68), Лекич
ВАЛЕНСИЯ: Д.Алвес, Барраган, Рами, Деальберт, Хорди Альба, Альбельда, Банега (Адуритц, 57), Тино Коста, Фегули (Бруно, 89), Жонас (Бернат, 57), Солдадо
Огоҳлантиришлар: Бертран, Сехудо, Некунам - Хорди Альба, Фегули, Барраган
Четлатиш: Альбельда, 90+1

Аста-секин ўз ўйини топиб бораётган "Мальорка" ниҳоят ғалаба қозонди. Жуда муҳим ўйинда мехмонда "Райо Валекано" таслим этилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида жамоа сардори Рамис томонидан киритилган ягона гол "Мальорка"га ғалаба келтирди.

РАЙО ВАЛБЕКАНО — МАЛЬОРКА 0:1 (0:0)
Гол: Рамис 57
РАЙО ВАЛЬЕКАНО: Дани, Тито, Аррибас, Лабака (Альберто Переа, 79), Касадо, Хави Фуэго, Мовилья (Делибашич, 65), Пити (Райко, 72), Мичу, Трасоррас, Тамудо
МАЛЬОРКА: Ават, Чико, Нуньеш, Рамис, Касерес, Марти (Пина, 53), Тиссоне, Перейра, Гонсало Кастро (Нсуе, 80), Жоао Виктор, Охунхими (Альфаро, 65)
Огоҳлантиришлар: Трасоррас – Тиссоне, Марти, Чико

Ниҳоят, турнинг марказий ўйинларидан бирида Барселона "Малага" уйига сафар уюштирди. Классико баҳсидан сўнг Фабрегас, Хави ҳамда Пуйол сингари етакчиларга дам берилди. Шунга қарамай каталонияликлар бутун ўйин давомида устунлик қилишди ва навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Леонел Мессининг навбатдаги хет-трикини қайд этишига эса ҳеч ким тўсқинлик қила олмади. Жаҳоннинг энг яхши футболчиси тўпурарлар пойгасида яна ўзининг асосий рақибидан ўтиб кетди.

МАЛАГА — БАРСЕЛОНА 1:4 (0:1)
Голлар: Рондон, 85 - Месси, 33, 51, 81, Санчес, 47
МАЛАГА: Кабальеро, Гамес, Демикелис, Матейсен, Монреаль, Мареска (Рондон, 60), Камачо, Элисеу, Касорла (Ресио, 78), Иско, ван Нистельрой (Фернандес, 60)
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Алвеш, Маскерано, Пике, Абидаль, Бускетс, Адриано (Дос Сантос, 67), Алькантара, Иньеста (Педро, 73), Месси, Санчес (Куэнка, 64)
Огоҳлантиришлар: Камачо

Манба: stadion.uz

"Реал" ва "Атлетик" жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 01:30 да бошланади.

Киритилди: 00:09, 23.01.2012.
Ўқилди: 16625 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.