Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Интер» «Лацио»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 19-туридан ўрин олган энг сўнгги учрашув Миланнинг «Интер» ҳамда Римнинг «Лацио» клублари ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Ледесманинг вертикал бўйича чамаси ўттиз метрлар масофадан амалга оширган заргарона тўп узатишидан сўнг, тўп майдон эгаларининг ҳимоясини тилка-пора қилиб, ҳужумчи Томмазо Роккига бориб тушди. Римликлар сардори бу вазиятда Жулио Сезарга бирор бир имконият қолдиргани йўқ.

Бироқ «Лацио» биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлай олмади. Қисқа масофада Альварес билан «девор» ўйнаб римликлар жарима майдончасига ёриб кирган Диего Милито мавсумдаги саккизинчи голини урди. 64-дақиқада эса Паццини жарима майдончаси чизиғидан Маркетти дарвозасини ажойиб тарзда нишонга олди.

2:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Интер» 35 очко билан тўртинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, 33 очко эга бўлган «Лацио» бешинчи ўринга тушиб кетди. Айни вақтда «Интер» мусобақа пешқадами ҳисобланган «Ювентус»дан олти очкога ортда қолмоқда.

Италия чемпионати,
19-тур учрашуви

ИНТЕР – ЛАЦИО 2:1 (1:1)
Голлар: Милито (44), Паццини (64) — Рокки (30).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:54, 23.01.2012.
Ўқилди: 16072 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.