Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЕЛ. Яна Англия жамоаларини финалда кўрамизми? Ёхуд ярим финалда кимнинг имконияти юқори?! (Превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда Европа Лигаси доирасидаги яримфинал жавоб учрашувлари ўтказилади. Мазкур учрашувлар ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.

 

АРСЕНАЛ - ВИЛЯРРЕАЛ

Бир ҳафта олдин "Арсенал" "Вилярреал"га "атиги" 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Канонирлар" биринчи бўлимда жуда ёмон ўйин кўрсатишди, аммо танаффусдан сўнг лондонликлар ўзларининг аввалги ўйинини топди ва бир киши кам бўлса-да, Испан клубининг икки голига битта жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Унаи Эмери шогирдлари эса, ҳақиқатдан ҳам характер кўрсата олишди. Таркиб жиҳатдан ҳам, ўйин ташкил қилишда ҳам лондонлик ҳамкасбларидан бироз орқароқда бўлса-да, ажойиб ўйин кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришди.

"Арсенал" Европа мусобақасидаги уй ужрашувлари бироз омадсиз кечмоқда. "Эмиретс"да кечган сўнгги икки учрашувининг бирортасида ғалаба қозона олмаган (1 дуранг, 1 мағлубият). Агар, Артета шогирдлари финал йўлланмасига эга чиқишни хоҳлашса, ушбу нохуш анъанани бузиши талаб этилади.
"Вилярреал" Европа Лигасининг охирги 13 учрашувидан бери мағлуб бўлмай келмоқда(12 ғалаба, 1 дуранг). Улар охирги марта 2019-йилнинг апрел ойида мазкур мусобақанинг чорак финали жавоб учрашувида "Валенсия" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

"Арсенал" Европа клублари ўртасидаги мусобақалар плей-офф босқичларида Испания жамоаларига қарши ўтказилган сўнги 11 учрашувдан фақат биттасида мағлуб бўлган. 2016 йил феврал ойида Чемпионлар Лигаси 1/16 финал доирасидаги учрашувда "Барселона"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.
"Вилярреал" футболчиси Жерар Морено Европа Лигаси бошлагандан бери, сўнгги 7 учрашувнинг ҳар бирида гол ёки голли пас берган футболчи.
Бугунги баҳс олдидан Испан клуби таркибида катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина, Иборра, Этьен Капу ва Хуан Фойт каби ўйинчилар Лондонга келишмаган. "Арсенал" сафидан эса Дани Себальос ярим финал дастлабки учрашувида олган қизил карточка сабаб бугунги қарама-қаршиликда майдонга тушмайди. Шунингдек, Давид Луиз, Александер Ляказетт, Киран Тирниларни ҳам ўйинда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Эҳтимолий таркиблар

«Рома»: Миранте; Манчини, Смоллинг, Ибанез; Клансдорф, Виллар, Кристанте, Бруно Перес; Пеллегрини, Миҳитарян; Майорал

«Манчестер Юнайтед»: Де Геа; Ван-Биссака, Байи, Магуайр, Шов; Матич, Фред; Рашфорд, Бруно Фернандеш, Погба; Гринвуд

 

РОМА - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Якшанба куни "Манчестер Юнайтед"нинг Англия Премер-лигаси доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйини мухлисларнинг тартибсизлиги сабаб қолдирилди. Шунинг учун ҳам, Сулшер шогирдлари Италия сафари олдидан тўлиқ 1 ҳафта давомида дам олишди.

Аммо бу ташриф расмиятчиликдан бошқа нарсадек кўринмаяпти. Чунки биринчи ўйинда "қизил иблислар" "Рома"ни жуда йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этишди.

"Юнайтед" "Рома" билан барча мусобақалардаги сўнгги олти учрашувнинг бештасида ғалаба қозонган.

"Рома" 2015/16 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 босқичидан бери (Реал Мадридга қарши) УЕФАнинг клублар даражасидаги мусобақалар плей-офф босқичида иккала ўйинни ҳам ютқазмаган эди. Эҳтимол, бу анъана бугун ҳам давом этиши мумкин. Бунинг учун, бугунги учрашувда мағлуб бўлишмаса бўлди.
"Юнайтед" УЕФА Эвропа Лигасидаги сўнгги тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган.
Манчестерликлар вингери Даниел Жеймс жароҳати туфайли Италияга бормади. Фил Жонс ва Антони Мартиал ҳам бугунги баҳсда қатнаша олмайди. Аммо, "Рома" сафида йўқотишлар талайгина. Эл-Шаарави, Педро, Верету, Леонардо каби футболчилар майдонга тушмайди.

 

Эҳтимолий таркиблар

«Арсенал»: Лено; Чамберс, Ҳолдинг, Пабло Мари, Жака; Эльненй, Партей, Смит-Ров; Пепе, Обамеянг, Сака

«Вильярреал»: Рулли; Марио, Албиол, Пау Торрес, Педраса; Чуквеза, Парехо, Коклен, Тригерос; Алкаcер, Морено

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

 

 

Киритилди: 18:24, 06.05.2021.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.