Аввалроқ УЕФА Европа Суперлигасида қатнашиш истагини билдирган клубларга нисбатан жарима эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
9 та клубга нисбатан улар узр сўраганлиги сабабли камроқ жарима тўлашлари белгиланди. Бироқ УЕФАни ҳали тарк этмаган 3 та жамоа - "Ювентус", "Барселона" ҳамда "Реал"га тахминан 150 миллион атрофида жарима белгиланди.
Ушбу ҳолатга "Барса" мутасаддилари норозилик вотуми билан чиқишди. Раҳбарият ЕЧЛнинг янги форматидан норози ва ташкилотдан узр сўрашларини талаб қилмоқда. Қўшимчасига жаримани ҳам тўламоқчи эмаслар.