УЕФА президенти Александер Чеферин Европа суперлигасини тарк этган 9та клуб билан келишувга эришилгани, «Реал», «Ювентус» ва «Барселона» ҳақида эса алоҳида гаплашилиши хабар тарқатган этди.
«Барселона» эса УЕФА раҳбарининг сўзларидан ҳайрон бўлди. Шу боис, жамоа махсус баёнот тайёрламоқда. "Кўк-анорранглилар" раҳбариятининг фикрича, бундай муносабат учун УЕФА узр сўраши керак.
Каталонияликлар Европа чемпионлар лигасининг янги форматидан ҳамон норози бўлишмоқда. Бундан ташқари, улар мусобақадаги иштирок орқали кўп пул олишни исташмоқда.