Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

«Стадион» газетасининг №4 (47) сони анонси

Баҳо:
+-1 | -

Эртага эрталаб газетамизнинг 2012 йил №4 сони сотувга чиқади. Газетанинг янги сонидан қуйидаги мақолалар ва маълумотлар ўрин олган:

2-саҳифада Муҳрим Аъзамхўжаевнинг «БААлик Нура Одилдан хат» мақоласида БАА, Қатар ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаларининг матбуот хизматлари иши солиштирилган.

3-саҳифада Диёр Имомхўжаев, одатдагидек, терма жамоаларимизнинг ҳафта давомида ўтказган ўйинлари ва яқин келажакдаги вазифаларини таҳлил қилган.

4-саҳифада журналист Олимхўжа Бўронов Дубай шаҳрида ўтган «Matchworld Cup» мусобақасига бағишлаб таҳлилий мақола тақдим этган.

5-саҳифада Олий лига клубларимизнинг мавсумолди йиғинлари ҳақида батафсил маълумотлар, шунингдек журналист Бахтиёр Ширинов томонидан тақдим этилган Олий лига трансфер жадвали ўрин олган.

6-саҳифада легионерларимиз Баҳодир Насимов ва Азиз Ибрагимовлар билан суҳбатлар чоп этилган. Суҳбатларни журналистларимиз Олимхўжа Бўронов ва Наврўзбек Шодмонқуловлар уюштиришган.

7-саҳифада эса ҳафта давомида юртимиз футболида юз берган энг аҳамиятли воқеалар, хабарлар кетма-кетлигини ўқийсиз. Дарвоқе, Санкт-Петербургда ўтаётган МДҲ кубоги тафсилотлари ҳам шу саҳифадан ўрин олган.

8-саҳифада айни вақтда хорижда бўлиб турган футболчиларимиз Темур Кападзе ва Эркин Бойдуллаевлар билан қисқача интервью, шунингдек Таиланд чемпиони сафига бориб қўшилган Асқар Жадигеров ва унинг агенти Санъат Шарипов билан суҳбат чоп этилган.

9-саҳифа ҳафта ўйинларига ажратилган бўлиб, Испания кубоги чорак финал учрашуви «Реал»-«Барселона» ва АПЛ 22-тур учрашуви «Арсенал-«МЮ» журналистларимиз Шерзод Ражабов ва Аброр Қодиров томонидан таҳлил этилган.

10-саҳифадан жаҳон футболида рўй берган аҳамиятли воқеалар ва янгиликлар акс эттирилган.

11-саҳифада журналист Ҳамза Ёқубов Африка миллатлар кубогининг дастлабки учрашувларини тақдим этган. Саҳифада, шунингдек, қора қитъанинг жорий чемпионатига хос статистик ва қизиқарли маълумотлар, башоратлар ўрин олган.

12-13 саҳифаларда, анъанавий тарзда, Европа ва Осиёдаги миллий чемпионатлар, Европадаги кучли бешлик чемпионатларида рўй берган энг аҳамиятли воқеалар яритилган.

«Ҳафта жамоаси» рукни остидаги 14-саҳифа статистикачи мухбиримиз Фаррухжон Файзиев томонидан Франция 1-дивизиони вакили, Марсельнинг «Олимпик» клубининг айни иштироки таҳлилларига бағишланган.

15-саҳифадан, одатдагидек, келаётган ҳафта анонслари, қизиқарли иқтибослар, маълумотлар, викториналар ва теледастурлар ўрин олган.

Сўнгги саҳифа бўлса-да, газетамиз «юзи» ҳисобланувчи 16-саҳифада жиндек ўзгариш бор. Доимий муаллифлар қаторига Олимхўжа Бўронов ҳам қўшилди. Унинг қаламига мансуб, интернетдаги сўровномаларни сохталаштириш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги хусусидаги мақола сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз...

Газетамизнинг қисқача анонси мана шулардан иборат. «Стадион»нинг янги сонини сотиб олишга шошилинг.

Манба: www.stadion.uz.

Газета дўконларидаги баҳоси – 700 сўм. Хусусий таратувчиларда эркин нархда.

Киритилди: 17:08, 23.01.2012.
Ўқилди: 19917 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.