Англия Премьер-лигаси расмий сайти 2021/22 йилги янги мавсум бошланиш санасини белгилади.
Унга кўра, Англия чемпионати янги мавсуми 14 август кунидан старт оладиган бўлди. Бир мавсум давомида 380та ўйин ўтказиладиган турнир 2022 йилнинг 22 май куни якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, «Шеффилд Юнайтед» жорий мавсум лигани тарк этиши аниқ бўлди, янги мавсумда эса «Норвич» ва «Уотфорд» АПЛда иштирок этишини кафолатлади.