Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

«Реал»да Рамос эраси тугадими?

Баҳо:
+ | -

Охирги пайт "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос кўп жароҳат олаётганига эътибор қаратгандирсиз. Ҳа, футболда бўлиб туради. Аммо Рамос Ла Лиганинг энг жисмонан бақувват ва барқарор футболчиларидан бири эди. Нима ўзгарди? Менимча, бу кетишга ишора. Фақат бу эмас. Яна анча нарса бор.

Переснинг интервьюси. Суперлига машмашаси пайтда "Реал" президенти интервью берганди. Серхиони жуда яхши кўриши, бироқ ҳозирги шароитда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини айтган.

Алабанинг келиши. Ҳозир Мадридда 4 та марказий ҳимоячи бор. Рамос, Варан, Милитао, Начо. Иккитаси асосийда ўйнашини инобатга олсак, бир топ клуб учун етарли. Унда Алаба нега келмоқда? Чунки "Реал"ни кимдир тарк этиши керак.

Моддий қийинчиликлар. Серхио Рамос ойлиги пасайишига қарши. У чекинадиганлардан эмас. Клуб учун кўп иш қилган ва шунга ярашасини талаб қиляпти. Пандемия эса Переснинг режаларига ва чўнтагига таъсир қилди. Пул аралашганда Флорентино афсона-пафсонага қараб ўтирмайди. Касильяс, Рауль, Роналду бўлмайсанми, фарқи йўқ.

Бугун Рамос инстаграмда ёппасига "ПСЖ" футболчиларига обуна бўлганмиш. Яна "ПСЖ". Қайсидир юлдуз инжиқлик қилса "ПСЖ"га ўтади дейилади.

Билган, кузатган сабабларимни санаб ўтдим. Ўзимнинг фикримча, Серхиони кетказиш адолатдан эмас. У билан "Мадрид" тарихидаги энг муваффақиятли эра боғлиқ. Бу эра икки буюк даврни боғлаб туради. У билан ҳамма ҳисоблашган, ҳар қайси юлдуз футболчи, мураббий ва ҳатто президент. Қаридими? Йўқ. У ҳамон юқори даражасини намойиш эта олади. Жароҳатлар инжиқликдир. Клуб у томонга юрса, у клуб учун жонини беришга тайёр. Яхши ҳимоячи топилар, Рамос каби лидер тарбиялаш учун йиллар керак. Флорентино, ҳали ҳам кеч эмас.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 00:30, 10.05.2021.
Ўқилди: 5377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8466]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2660]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1814]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1636]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1627]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1502]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1444]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1243]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1221]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик