«Милан» ҳужумчиси Златан Иброҳимович Италия «А» сериясининг 2011 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди, дея хабар беради ФИФА расмий сайти.
Фахрий унвон эгасини «А» Серияда тўп сураётган футболчиларнинг ўзи аниқлаб беришади. Улар амплуалар бўйича энг бўлган касбдошларини аниқлаш билан биргаликда, мураббийлар, ҳакамлар ва клубларни ҳам танлашади.
Швециялик ҳужумчи энг яхши футболчи ва энг яхши хорижлик футболчи номинациялари ғолиб чиқди. «Россонери»ларни чемпион қилган «Милан» мураббийи Массимилиано Аллегри – энг яхши мураббий деб топилди. «В» Сериянинг энг яхши футболчиси ҳам шартнома бўйича энди «Милан»га тегишли бўлган Стефан Аш-Шаравий топилди. Лекин мамлакатнинг энг яхши клоуби сифатида «Удинезе» қайд этилди.