FiveThirtyEight алгоритми асосида ишлайдиган компьютер Ла лиганинг жорий мавсумида қайси жамоа чемпион бўлиши мумкинлигини чамалади.
Унга кўра, "Атлетико"нинг клубининг соврин учун имконияти энг юқори баҳоланди — 56 фоиз. Суперкомпьютерга кўра, "матрасчилар" қолган 3та турда 6 очко ишлашади ва мавсумни 83 очко билан якунлашади.
Чемпионлик учун "Барселона"нинг имконияти эса 25 фоизга баҳоланди. Каталонияликлар қолган 3та баҳсда 7 очко тўплаши ва уларнинг жами очколари 82тага етиши кутилмоқда.
"Реал"нинг ғолиблик учун имконияти эса 19 фоизга баҳоланди. Дастурга кўра, мадридликлар сўнгги 3та ўйинда бор-йўғи 5 очко тўплашлари мумкин.
"Севилья"нинг чемпионлик учун имконияти эса 1 фоиздан камроқ сифатида баҳоланди (77 очко).