Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Лестер» яримҳимоячи Бубакари Сумаре трансфери бўйича «Лилль» билан келишувга тўлиқ рози бўлганини айтди. Франция клуби ўз хавбеки учун 30 миллион евро олади.
Шунингдек, футболчи инглизлар билан битимнинг шахсий шартларини келишиб олди. Шартнома 2026 йилгача амал қилади.
Сумаре - «Лилль»нинг деярли таянч футболчиси. У ҳимоявий яримҳимоячи сифатида ўйнайди.