Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Аслида Бензманинг қўлига нима бўлган?

Баҳо:
+ | -

2019 йилнинг 13 январь куни «Бетис»га қарши баҳсда Бензема ерга ноқулай йиқилиб, жимжилоғини синдириб олганди. Шифокорлар операция қилиш кераклигини айтишларига қарамай, Карим буни хоҳламади - акс ҳолда, икки ҳафтадан кўпроқ муддатни майдон ташқарисида ўтказишига тўғри келарди. «Реал» шифокорлари билан маслаҳатлашгач, Бензема 4 кун дам олди, бир ўйинда майдонга тушмади, кейин эса бамайлихотир машғулотларга қўшилди.

Ўша жароҳат ҳақида ҳужумчи шундай деганди: «Ҳаётимдаги энг ёқимсиз ҳолатлардан бири. Аввалига кимдир қўлимга тош билан ургандек туюлди. Кейин эса уни кесиб олишгандек ҳис пайдо бўлди. Бармоғимни клуб шифокорига кўрсатганимда, у хавотирга ўрин йўқлигини айтди. Менда эса бунга шубҳа бор эди».

Бенземанинг ушбу жароҳати билан боғлиқ маълумотлар:

*** Синган жойда катта шиш бор. Шу боис, Бензема операция столига ётишдан қўрқди - тиббиёт ходимлари бундай ҳолатда натижани олдиндан айтиш қийинлигини таъкидлашган (яъни, тикланиши учун бир ойга яқин вақт талаб этиларди).

*** «Реал» шифокорлари унга ўнг қўлини кескин ҳаракатлантирмасликни тавсия қилишди. Машғулотлар пайти қўлига махсус тахтакач қўйилиши керак (кўпинча футболчи бу тартибга амал қилмасди). Одатий ҳаётда эса - тахтакач шарт эмас, аммо бармоғига бефарқ бўлмаслиги лозим. Орадан икки йил ўтибдики, Бенземанинг ўнг жимжилоғидаги шиш сақланиб турибди. Буни ижтимоий тармоқларга жойлаган фотосуратларида ҳам сезиш қийин эмас.

*** Бензема ўша бармоғини яна бир марта синдириб олган, бироқ бу сафар ҳам аввалги сабаб туфайли операцияни рад этган.

*** Испанияда Карим қайта жароҳат сабаб бармоқларини эркин қимирлата олмаётгани ҳақида гап-сўзлар урчиганди. Аммо бу ҳақиқатга зид - жимжилоқ ҳаракатланяпти. Шунчаки, юмшоқ тўқималар охиригача тикланиб улгурмаган.

Зиданга ҳам бу жароҳат бўйи­ча савол берилганда, мураббий хотиржам жавоб қайтарди: «Яхшиси, тафсилотларни Каримнинг ўзидан сўраганингиз маъқул. У аҳволи яхшилигини айтмоқда. Бармоғининг шикастлангани ажойиб ўйин кўрсатишига халал бермаётганини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Бензема ёш бола эмас. Нима қилса яхши бўлишини ўзи яхши билади. Шифокорларимиз кўрсатма беришган ва Карим унга амал қилмоқда».

Умуман олганда, Бензема «Реал»да қўлида боғич билан майдонга тушадиган ягона футболчи эмас. Аёллар жамоасидаги Косоваре Аслани ҳам 2019 йилнинг августида чап қўл бармоғини синдириб олганди. Шундан буён у ҳар бир ўйинни боғич билан ўтказмоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:30, 11.05.2021.
Ўқилди: 9246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.