"Саутгемптон" ҳужумчиси Дэнни Ингс ёзда клубни тарк этиши мумкин. Футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
"Шаҳарликлар" футболчини июн ойида клубни тарк этадиган Серхио Агуеронинг ўрнини эгаллайди деб ўйлашмоқда. "Шпорлар" учун Ингс Ҳарри Кейнга ўринбосар бўлиши мумкин. Мавсум охирида Кейн Лондонни тарк этиш эҳтимоли бор.
Трансфермаркт 28 ёшли ҳужумчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.