Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Давронбек Ҳошимов: “Мухлисларга байрам қувончини улашмоқчимиз”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тажрибали ҳимоячиси Давронбек Ҳошимов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик. Ўзингизга маълум, жорий мавсумда Суперлига доирасидаги баҳсларда ҳали Намангандаги ўйинларда ғалаба қозона олмадик. “Сурхон”га қарши кечадиган баҳсда ушбу нохуш анъанага чек қўйиб, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Гарчи термизликлар жорий мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган, айни пайтда турнир жадвалининг пастки поғоналарида боришаётган бўлса-да, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишлари тайин. Бир сўз билан айтганда, Суперлигада кучсиз жамоа йўқ ва ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим.

“Сурхон” билан бўладиган ўйин Рамазон ҳайити арафасида ўтказилмоқда. Шу боис, биз бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларга байрам қувончини улашиш, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлаш ниятидамиз.

Умид қиламанки, арафа куни стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар жамоамизни ҳар доимгидек фаол тарзда қўллаб-қувватлашади ҳамда биз – футболчиларга руҳий далда берган ҳолда, ғалаба сари руҳлантиришади. Таъкидлаганимдек, биз ҳам мухлисларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз", — деди Ҳошимов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:20, 11.05.2021.
Ўқилди: 1807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик