Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жасур Абдураимов: «Бугун футболчилар кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" — "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин яхши бўлди. "Локомотив" таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўтган турда "Сўғдиёна"га ўз майдонимизда иккита стандартдан ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлгандик. Бугун ўйиннинг бошидан охиригача тактик кураш кечди. Йигитларга ирода кўрсатишгани учун раҳмат айтаман.

— Сиз "Пахтакор"да қисқа вақт ишлаган пайтингизда футболчилар кам сонли вазиятлардан фойдаланиб, гол уриб кетишарди. Бугун ҳам "Металлург" прагматик ўйин кўрсатган ҳолда ўзи яратган вазиятлардан фойдаланиб, ғалаба қозонди. Бу сизнинг ҳимоявий ўйинни йўлга қўяётганингизни англатадими?
— Европа футболида ҳам кўряпсиз, футболда биринчи ўринда натижа туради. Менинг фикримча, бу ҳимоявий ўйин эмас. Бугун кўпроқ олдинга ҳаракатландик.

— Евгений Макеев биринчи даврадан сўнг жамоадан кетиши мумкинми?
— Кетади. Мен ўзим бу нарсани учинчи маротаба айтмоқдаман. Миллатчи эмасман. Номига қарамайман. Русларни ҳам, ўзбекларни ҳам бирдек қабул қиламан. Ўзбек футболчиси бўлса ҳам талабга жавоб берса, ўйнайди. Агарда легионер талабга жавоб бермаса, ўйнамайди. Макеев яхши футболчи ва инсон. Агарда вазият 50/50 бўлса, ёшларга имкон бераман. Мана бугун ҳам голларни 21, 22 ёшли футболчилар уришди. Легионер бир бош устун бўлса, ўйнайди. Хорижлик ўйинчида сифат кўзга ташланиши керак. Ғофурбековда сифат бор.

— Жамоа етакчиси Камолиддин Тожиевда жароҳат борми?
— У жароҳат олганди. Боз устига бундай ёшда футболчига тикланиш осонмас. Камолиддин бугун сўнгги дақиқаларда керак эди, туширдик. Кейинги ўйинларда албатта унинг тажрибасига таянамиз.  Тожиев – асосий таркиб футболчиси.

— Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага ўзингиз истаган футболчини олиб келиш ниятингиз борми? Иккинчи саволим мураббийлар аксарият ҳолларда ўйиндан кейин ҳакамларга тош отган ҳолда ўз айбини яширишга уринишмоқда. Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?
— Биринчи саволингизга жавоб – ким "Металлург"га келишни ўзи истаса, олиб келамиз. Ёшини эса аҳамияти йўқ. Ҳозирнинг ўзида 8-10 нафар футболчи жамоамизда ўйнашни истамоқда. Рақобат бўлиши учун ҳар бир чизиқда иккита футболчи бўлиши лозим.

Иккинчи саволингизга келсак, бир маротаба эътироз билдирдим. "Пахтакор" билан ўйинда 3 метрлик офсайдни кўришмади. "Сўғдиёна"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида 15 дақиқа ўйнадик холос. Ўйинда камроқ тўхталишлар қилиш даркор. Мен назоратчи эмас, оддий мураббийман. Футболчилар меҳнат қилишяпти. Бугунги кунда натижа мураббийнинг тақдирини ҳал қилмоқда. Тўғри, ҳамма ҳам хато қилади. Лекин яққол хатоларни тушунмайман. Ҳакамлар ҳам озгина ўйлашсин. VAR'га қараш учун ярим соат вақт сарфлашмасин.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 04:38, 12.05.2021.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.