Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Францияда инқилоб қилаётган турклар: Юсуф Язижи

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионати якунланшига 2 тур қолди. 36-турдан кейин “Лилль” сўнгги йиллар чемпиони бўлган ПСЖни 3 очкога ортда қолдиряпти. Бу ярим чемпионлик дегани. Охирги икки баҳс ўртамиёналарга қарши эканини ҳисобга олсак, Францияда чемпион ўзгарадиганга ўхшаб турибди. Бўлажак (эҳтимолий) чемпионлар сафида уч нафар туркиялик футболчи бор – Меҳмет Зеки Челик, Юфус Язижи ва Бурак Йилмаз. Мен уларнинг ҳар уччаласига қисқача тўхталиб ўтишни мақсад қилдим. Навбат Юсуф Язижига.

Kўпчилик у ҳақда 2020 йилнинг ноябрь ойида, “Лилль” Европа лигаси доирасида “Милан”ни 0:3 ҳисобида мағлуб этганида эшитишган бўлса не ажаб. Язижи ўша куни хет-трик билан мезбонларнинг 24 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйибгина қолмай, сўнгги 20 йил ичида Сан-Сирода “Милан” дарвозасига 3 та гол урган илк футболчига айланди. Охирги маротаба бундай ишни ҳали “Барселона” сафида ўйнар экан, Ривалдо амалга оширганди (2000 йил) .

2019 йил. 21 декабрь. “Монако”га қарши ўйин чоғи Язижида муаммо юзага келди. Жиддий муаммо — хочсимон пайнинг шакастланиши. Ўша вақт клуб раҳбарларининг ҳолини тасаввур қилиш қийин эмасди. Жамоа тарихидаги энг қиммат футболчи таркибга келиб қўшилганига 4 ой ўтмай узоқ муддатга сафдан чиқаётганди.

Ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг Юсуф Туркияга қайтди. Ўзи туғилиб ўсган Трабзонда уни бувиси парвариш қила бошлади. “Мени оила шифокори келиб кўрди ва карам, маккажўхори уни ва илик шўрва билан муолажа қилишга буюрди”, — деб эслайди ўша даврни футболчининг ўзи.

Трабзон — унинг учун ўта қадрли маскан. 1997 йилда туғилган қаҳрамонимиз 2015 йил маҳаллий “Трабзонспор” клуби таркибида дебют қилди. Клубдаги бош мураббий ўзгарган давр Юсуф учун жуда қулай келиб, келаси мавсумнинг ўзида асосий таркиб футболчисига айланди – 10 та гол ва 6 та ҳаммуаллифлик. Шундай бўлди-ки, ҳатто “Трабзонспор” ўйинлари чоғи трибунада Жозе Мориньо топшириғи билан МЮ скаутлари ўтирар эди. Бироқ эртак воқеалари бунчалик тез ривожланмади. Юсуф Туркияда яна бир мавсум қолиб 21 ёшида жамоа сардорига айланди. Кейин эса унга келиб тушаётганлари орасида “Лилль”нинг таклифи ютиб чиқди – 17,5 млн. евро! Бу икки клуб учун ҳам рекорд эди.

Франциядаги дастлабки 4 ой ҳақида юқорида ёздик – жароҳат. Кейинчалик бошланиб кетган коронавирус пандемияси боис Франция чемпионати эрта тўхтатилди. Бу орада эса Юсуф соғайиб сафга қайтиши учун қулай шароит яратилди. У амалда бор-йўғи 2,5 ойни майдондан ташқарида ўтказди. Кейинги мавсумни эса барча жамоадошлари билан бирдек бошлади.

Мана, бу унинг ва жамодошларининг мавсуми бўляпти. Юсуф Язижи майдонда курашлардан чўчимайди, ҳужумкор хавбек “Лилль”да марказда дирижёрлик ҳам қилади. Яхши йўлга қўйилган техника, юқори жисмоний кўрсаткич, иккинчи қаватда биринчи бўла олиш қобилияти, вазиятни тўғри баҳолай олиши унинг ижобий сифатларидир. Салбийлари ҳам йўқ эмас, албатта. Масалан, баъзида назоратдан чиқиб кетадиган қизиққонлик. У кўп сариқ карточка олади.

Агар бу мавсум “Лилль” чемпион бўлса Юсуф Язижи топ-5 таркибидаги бошқа номдор клуб сафига ўтиши мумкин. Кўрамиз ва кузатамиз!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 06:00, 12.05.2021.
Ўқилди: 3186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.