Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Мэйсон Гринвуд Евро-2020да яна терма жамоа сафига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мэйсон Гринвуд ёзда бўладиган Европа чемпионатида иштирок этиши мумкин. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт у ҳақида илиқ фикрлар билдириб, "у ўйинни қисқа муддат ичида ўзгартириб юбора оладиган кучга эга" деб алоҳида таъкидлади.

19 ёшли форвард терма жамоа сафида Исландия МТЖга қарши, охирги маротаба ўтган йилнинг сентябрь ойида майдонга тушган. Шундан сўнг, «Манчестер Сити» футболчиси Филл Фоден билан терма жамоа турган меҳмонхонага қизларни таклиф қилганлиги туфайли, карантин протоколларини бузганликда айбланиб, терма жамоа сафидан чиқариб юборилганди.

Якшанба куни "Астон Вилла"га қарши сафар ўйинида, Гринвуд гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Баҳсни трибунадан жонли кузатган Гарет Саутгейт ўйиндан сўнг, ёш ҳужумчини яна терма жамоа сафида кўриш ниятида эканлигини яшириб ўтирмади.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд барча турнирларда сўнгги 11 ўйинда 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:40, 12.05.2021.
Ўқилди: 1772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3356]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2480]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2025]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1845]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1832]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1776]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1707]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1659]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1620]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.