Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини мамлакат футбол Федерацияси билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.
Журналист Николо Скиранинг маълумот беришича, мутахассис шартномасини 2026 йилга қадар узайтиради ва йилига 3 млн евро маош олади.
Манчинининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг 31 июлига қадар мўлжалланган.