Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке ҳужумчи Эрлинг Ҳоланднинг келажаги ҳақида гапирди. Айни дам Европанинг энг топ клублари норвегиялик ҳужумчига даъво қилмоқда.
«Мен Холанднинг келаси мавсум «Боруссия» таркибида ўйнашига аминман. Бошқа нарсалар ҳақида ўйлаш учун вақтимни беҳуда сарфламайман.
«Реал» ва «Барселона»? Улар Эрлинг билан боғлиқ шартнома шартларини яхши билишади. Бир йил олдин ҳеч ким Санчонинг «Боруссия»да қолишига ишонмаганди, шунга қарамай сиз кейинчалик нима бўлганини биласиз», - дейди Ватцке немис матбуотига берган интервьюсида.