«Атлетико» устози Диего Симеоне Ла Лига доирасидаги "Реал СосЬедад"га қарши баҳсдан кейин (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Сафарда яхши ўйнайдиган рақибни мағлуб этишимиз кераклигини билардик. Танаффусдан олдин соз ўйин кўрсатдик, иккинчи бўлимда ҳам омадимиз келди. Лекин, охирида гол ўтказиб юборганимиздан кейин чидашимиз керак эди.
Ҳозир дам олишимиз лозим. Мавсум ҳаддан ташқари қийин ўтди ва якун ҳам шундай бўлади. Якшанба куни бизни муҳим баҳс кутиб турибди", — деди Симеоне.