«Ливерпуль» устози Юрген Клопп жамоаси сардори Жордан Хедерсоннинг тикланиши вақти ҳақида гапирди.
Немис мураббийининг сўзларига кўра, 30 ёшли футболчи учун мавсум тугаган, аммо унинг Евро-2020 ўйинларида қатнашиш имконияти мавжуд.
Англиялик яримҳимоячи 20 февралдан бери жароҳатини тикламоқда. У «Эвертон» билан дербида жароҳат олган эди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛнинг 34-турида 57 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
Англия терма жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичида Хорватия, Чехия ва Шотландияга қарши ўйнайди.