Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Акмал Мозговой: "Бу турнирда биринчи галдаги мақсад - гуруҳдан чиқиш"

Баҳо:
+ | -

“Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек биз бу мусобақага узоқ тайёргарлик кўрдик. Эртага ажойиб беллашувда ва ижобий натижани қўлга киритамиз деган умитдаман. Биз эртанги бахсга юз фоиз тайёрмиз”. – деб Aкмал Мозговой ўз фикрлари билан бўлишди.


- Ҳаммамизга маълум, Ўзбекситон чемпионати марказий Осиёдаги энг кучлиларидан бири. Сиз бу мусобақада энг асосий рақобатчи деб қайси жамоани айтган бўлар эдингиз ва қайси жамоа билан кейинги босқичга чиқиш учун кўрашардингиз?

-  Рақиблар даржаси ҳақида гапирмаган бўлардим. Чунки яқинда биз ОЧЛ ўйинларини кузатдик. Бу мусбоақда Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси барча қатори бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Бу жамоа ўз ўйини билан кўплаб мухлислар меҳрини қозонди. Шунинг учун бу ерда футбол даражаси ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Биз бу мусобақага жиддий тайёргарлик олиб борябмиз. Шунинг туфайли гуруҳмиздаги жамоаларни қайси бири кучли, қайсидири эса кучсиз деб айта олмайман. Гуруҳимиздаги тўртала жамоа ҳам бир ҳил даражадаги жамоалар. Ўйинлар бўлиб ўтмагунча қайсидир ажратиб, кўрсатиб бўлмайди. ОЧЛда ҳамма  “Пахтакор” ва “Aл-Ҳилол” жамоаларини фаворит деб билишганди лекин якунда “Истиқлол” жамоаси ўз кучини кўрсатди. Шунинг барча рақибларга қарши бир ҳил тайёргарлик олиб борамиз.

- Сизга “форс-мажор” савол билан юзланаман. Ўзбекистон клублари ўн йилдан буён ОФК кубоги мусобақасида иштирок этмай келаётганди. ОФК кубоги жамоангиз учун обрўли мусобақа ҳисобланадими? Чунки шу пайтгача “Насаф” ҳам Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари ҳам мунтазам равишда ОЧЛ да иштирок этиб келаётганди?

- Биз учун, ҳа. Биласизлар, жамоамиз Ўзбекистондаги энг ёш жамоа. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга тажриба тўплаш учун қулай имконият бўлади. ОФК кубоги муҳим мусобақа саналади. Бу турнирда биринчи галдаги мақсад - гуруҳдан чиқиш.

- "Насаф" уч кундан бери ўйин бўлиб ўтадиган стадионда машғулот олиб бормоқда. Суъний қопламали майдон бўлгани учун футболчиларнинг мушакларида оғриқлар кузатилмадими яъни эски жароҳатлар қайталамадими?

- Шу ўринда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Машғулотларда ҳеч қандай жароҳат олиш ҳолатлари бўлмади. Тўғри, бу биз учун ноқулай. 2-3 кун ичида мослашиб олишга ҳаракат қилдик.

- Бу жамоадаги кўплаб футболчилар учун илк халқаро мусобақа бўлади. Бундай катта турнирларда ёш футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин. Aйни пайтда бу борада ҳолат қандай?

A.Мозговой: "Ҳаяжон йўқ. Эртага бор маҳоратимизни кўрсатамиз".

Киритилди: 20:31, 13.05.2021.
Ўқилди: 3751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.