Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Эктор Купер Конго ДР терма жамоаси бош мураббийига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Эктор Купер фаолиятини Конго демократик Республикаси терма жамоасида давом эттиради.

Аргентиналик мутахассис Африка жамоаси билан шартнома имзолаган. Купер 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетгач, ҳозирга қадар ишсиз юрганди.

Купер Конго ДРга ЖЧ—2022 йўлланмасини қўлга киритиш учун ёрдам беради. Конго ДР ЖЧ—2022 саралаши иккинчи босқичида Бенин, Мадагаскар ва Танзания термалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018—2019 йилларда Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганди. Терма жамоа унинг бошқарувида 17 та ўйин ўтказиб, 7 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган. Тўплар нисбати эса 19-16 ни ташкил этган.

65 ёшли мураббий фаолияти давомида Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида, Грузия (2008-2009) ва Миср (2015—2018) терма жамоаларида ҳам ишлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:00, 14.05.2021.
Ўқилди: 3019 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.