Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Темур Кападзе: «Ҳар бир футболчи биз учун керак»

Баҳо:
+ | -

«Олимпик» — «Арал Самали» (3:0) учрашуви якунланганидан сўнг олимпиячилар мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Ўйин ҳақида...
— Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. «Арал»ни ўргандик, ўз олдига катта мақсадлар қўйган янги жамоа. Улар ҳимояда ўйнашини кутгандик. Ўз навбатида бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Болаларга рақиб ҳимояда туриб, ўз бахтини қарши ҳужумдан қидиришини айтгандим. 1-бўлимдаги имкониятлардан фойдаланолмаганимиз сари ўйин қийинлашиб борди. 2-бўлимда гол урганимиздан кейин имкониятлар кўпайди ва фойдаландик. Ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз. Анчадан бери ўйнамаганимиз ҳам ўз таъсирини кўрсатди — «Истиқлол» билан ўйинни ўтказиб юбордик. Аммо, йигитлар ўйиндан ўйинга кучаяётгани билиниб турибди.

— «Олимпик» 1-голни уришга қийналяпти, аммо биринчисидан кейин голлар кўпайиб кетяпти. Бунга сабаб рақиблар ҳимоявий ўйин услубини танлаётганими?
— Ҳисоб 0:0 эканида рақиб тартибли футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Бизга қарши очиқ футбол ўйнайдиган жамоани ҳозирча кўрмадим. Аммо гол ўтказиб юборганидан кейин рақиб катта куч билан олдинга чиқишни бошлайди. Шундан кейин бўшлиқлар пайдо бўлади. Шогирдларим ана шу бўшлиқлардан унумли фойдаланяпти. Кўпинча ўйин 1-голдан кейин ўзгаради, чунки рақиб очилишни бошлайди.

— Иккинчи бўлимда қанотлар тезкор ўйинчилар билан кучайтирилди (Жиянов ва Раҳимбердиев). Бу олдинда ўйланган тактиками?
— Ҳар бир футболчи биз учун керак. Уларнинг имкониятларини яхши биламан. Асосий таркибдаги ўйинчилар толиққанидан кейин ҳужумга "янги қон" керак эди. Захирадан қўшилганлар ўзини яхши томондан кўрсатди ва урилган голларда ўз ҳиссасини қўшди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:41, 14.05.2021.
Ўқилди: 2379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3097]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2295]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2090]

Фергюсоннинг тоби қочди [1958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1943]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1544]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1516]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1458]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1315]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик