Sky Sport Italia хабарига кўра, "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсога "Интер" қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" ёзги трансферлар ойнасида 30 ёшли испанияликни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо "аристократлар" билан 2023-йил июнгача шартнома имзолаган.
Жорий мавсумда испаниялик футболчи АПЛнинг 13 ўйинида 2 та гол урди.