Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Эртага тонгда UFC енгил тоифасининг янги чемпиони аниқланади

Баҳо:
+ | -

Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини тугатгач энг нуфузли вазн камари вакант қолди. Эртага унинг янги чемпиони ва янги эра эгаси аниқланади. Даъвогарлар собиқ Bellator чемпиони Майкл Чендлер ҳамда рейтинглар орқали кўтарилган Чарльз Оливейра.

Айнан уларга Дэна Уайт имкон бергани кўпчиликда эътироз уйғотди. Очиғи, менда ҳам. Сабаби, Чендлер UFCга ўтгач ярим раундда Дэн Хукерни нокаутга учратди холос. Оливейра эса топ-жангчилардан фақатгина Гетжи томонидан тўкиб ташланган Тони Фергюсонни енгди. Фикримча, ҳақиқий даъвогарлар Дастин Порье ва Жастин Гетжи эди. Аммо қарор қабул қилинди. Чендлер - Оливейра алоҳида олиб қараганда зўр тўқнашув. Бомба эффектига эга панчер Чендлер ҳамда энг кучли житсерлардан бири, бўғма илон Оливейра.

Дарвоқе co-main-event жангида Тони Фергюсон қайтиш қилади. Рақиби нокаутчи Бенил Дариуш. Тонининг фикрича, у фаолиятидаги энг зўр формада ва асл илдизларига, оч бўри ҳолатига қайтган.

Афсуски, UFC-262 турнирини эфирга узата олмаймиз. Мен телеграм каналим орқали аудио-чат амалга ошириб, шу иккита жангни сиз билан бирга муҳокама қилиб, шарҳлаб бормоқчиман.

Кечроқ анонс бераман.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 10:01, 15.05.2021.
Ўқилди: 10152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик