Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Алам устига алам...

Баҳо:
+1 | -

Эден Азар «Реал» сафига қўшилганидан буён илк марта собиқ клуби - «Челси» стадионига ташриф буюрди ва мадридлик мухлислардан ўзига нафрат «сотиб олди». «Қироллик клуби»нинг ўйинда 0:2 ҳисобида ютқазиб, ЧЛ финалидан четда қолгани бельгиялик ярим ҳимоячи реакциясида унча сезилгани йўқ.

«Реал Мадрид» мухлислари ҳозирда бошқа ўйинчилар ва Азарнинг мағлубиятга реакциясини солиштириб, бельгияликка ғазаб билан қарашмоқда: «Криштиану Роналду 2012 йили «Бавария»га ютқазилганидан кейин «Реал»дан ЧЛдаги 1та ғалаба учун қарздор эканлиги ва бошқа ютқазишни хоҳламаслигини айтганди. У шунга яраша, кейинчалик ЧЛ бош совринини 4 марта боши узра баланд кўтарди. Энди Азарнинг мағлубиятга муносабатига қаранг...».

Эден Азарнинг ЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Челси»га қарши биринчи ўйиндаги статистикаси: 24 дақиқа ҳаракат, зарба йўқ. Ўша баҳсда кучлар тенг келди - 1:1. Мадриддаги учрашувдан кейин сураткашлар Азарнинг жилмайиб турган ҳолатини «ушлашди». Бельгия­лик йигит қувноқ ҳолда, эски жамоадошлари билан суҳбатлашиб, уларни самимий қучоқлади.

5 май куни эса Эден Азар «Реал» таркибида илк марта «Стэмфорд Бриж»га ташриф буюрди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зайниддин Зидан ўйин­дан олдин айнан бельгияликка алоҳида тўхталди: «У бу ерга тайёр ҳолда келди, бу қувонарли ҳал, албатта. Эден бизга керак, қандай салоҳиятга эгалигини яхши биламиз. Умид қиламанки, у жамоага ёрдам бера олади».

Амалда Азар «Реал»га айтарли ёрдам беролмади. Унинг жавоб ўйинидаги статистикаси: 89 дақиқа ҳаракат, 1та зарба, бу ҳам ноаниқ. Қолаверса, Азар 3та вазиятда яққол хато қилиб, тўпни рақибларга олдириб қўйди, 5та яккакурашда енгилди. Якунда «Реал» 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тан олиб, ЧЛдан чиқиб кетди. Бундай ҳолатда ҳар қандай футболчи кийиниш хонасида жамоа аламига шерик бўлиши керак. Бироқ Азар бошқача йўл тутди - яна «Челси» вакиллари ёнига ошиқди, улар билан кулишиб, чақчақлашди. У ҳаттоки, ўзига таниш бўлмаган Эдуар Менди билан ҳам ҳазиллашди (тўғри, бунда асосан Курт Зумага қараб кулди).

М.ПЎЛАТОВ  тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 15.05.2021.
Ўқилди: 9685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик