Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Зидан "Реал"дан чарчаган. "Қироллик клуби"нинг муаммоси нимада?

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" клубижа ёзда ўзгариши кутилаётган энг катта ўзгаришлардан бири бу Зиданнинг жамоадан кетиши ҳисобланади. Айни жароҳатлар, кичик муваффақиятсизликлар, мухлисларсиз учрашувлар каби ҳолатлар содир бўлаётган бир пайтда у Мадрид клубини тарк этиши мумкин. Шунингдек, клуб президенти футболда қандайдир инқилоблар қилиш ниятида бўлса, бу ҳолат мураббийга яна ҳам кўпроқ вазифа юклайди. Зидан чарчаган. У кетиши мумкин.

Зиданга ҳар доим иш топилади

Айни дам қулай ҳолатда кетаётган "Атлетико"нинг қоқилиш ҳолати вужудга келса, у иккинчи бор Ла Лига совринин қўлга киритиши мумкин. Агар, бундай бўлмаса ва клуб иккинчи ўринни банд қилса ва ЕЧЛ ярим финалида юришини тўҳтатган бўлса ҳам, бу ҳолат Зиданнинг обрўйига таъсир қилмайди. У Франция терма жамоасида бироз ғоялари эскириб бораётган Дешам ўрнини эгаллаб, жаҳон чемпионларига бош мураббий бўлиши мумкин. Агар, франциялик мутахассисга янги лойиҳа ва эркинлик керак бўлса, уни "Ювентус"да ҳам кўришимиз мумкин. Сабаби, Пирлонинг Туриндаги кунлари тобора ўз якунига етиб бормоқда.

Перес Бартамеу услубини қўллаши мумкин

Тажрибали функсионер Флорентино Перес Суперлига машмашаларидан "Реал Мадрид" президенти фонида бироз кам эсланадиган бўлиб қолди. У Зидан жамоани тарк этганидан сўнг "қироллик клуби"га кимни олиб келиши мумкин? Балки, яна бир жамоа афсонаси бўлмиш Раульни кўрармиз. Шу ҳолат юз берса, у Бартамеунинг ҳийласини қўллаган бўлади. Мураббий сифатида клуб афсонасини жамоага олиб келиш ва бор маъсулиятни унинг зиммасига юклаш айнан собиқ "Барселона" президенти услуби эди.

"Реал"ни кимлар бошқариши мумкин

Йоахим Лёв айни дам бўш бўлсада, унинг Мадридга келиш эҳтимоли бироз паст. Аллегри эса инглиз тилини билмаслиги туфайли, ҳамон бўш ўтирибди. Нагелсьман билан эса "Бавария" 30 миллион евро эвазига шартнома имзолади. Ёш мураббий икки марта "Реал"нинг таклифини рад этиб қисман тўғри иш қилди. Балки, Мюнхен клубида янги жамоа тиклаш бироз қийинроқдир, аммо Мадриддагига қараганда анча осонроқ.

"Қаймоқранглилар"нинг трансферлари ўзини оқламаяпти. Янги келганларга имконият бериш борасида "Реал" фақатгина "Бернли"дан яхшироқ. Янги келиб қўшилганларнинг ўйин вақти атиги 3 фоизни ташкил этади. Зидан эски футболчиларга таянишга мажбур бўлмоқда. Куртуанинг сейвлари, Каземиро, Модрич ва Кросснинг ёрқин ҳаракатлари ва Бенземанинг сермаҳсуллиги барчасини ҳал қилиб келмоқда.

"Қаймоқранглилар" фақатгина "Бернли"дан яхшироқ

Футболчиларда келажакга ишонч йўқ

Мадрид клубида шартномалар масаласида ҳам муаммолар мавжуд. Клубнинг 47% футболчиларининг шартномалари яқин вақт ичида ўз якунига етади. Тарихан буюк гигантлардан фақатгина "Милан"нинг натижаси бундан ёмонроқ. Зидан ҳаммасини нольдан қуришда устаси-фаранг эмас. Унга ресурслар тақдим этилса, яхши натижалар қайд этиши мумкин, аммо таркибда ресурслар муаммоси борлиги ҳаммамизга аён. Васкес ва Рамоснинг шартномаси тугаб бормоқда. Бензема, Марсело, Начо, Варан, Иско каби футболчилар бемалол бошқа клублар билан музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳолат ички вазиятнинг яхши эмаслигидан далолат беради.

Катта трансферлар клубни қутқариб қола оладими?

Вазиятни ўзгартириш осон бўлмайди. Айтайлик Алаба жамоага келди ва у Рамосга тандем бўлди, аммо улар ўрта ёшдаги футболчилар ва бу дует вақтинча иш бериши мумкин. Ҳужумда эса Бензема ўрнига, Холанд ёки Мбаппе олиб келинган тақдирда, найзанинг учи бироз ўткирроқ бўлиши мумкин, аммо улар билан шартнома имзолаш анча қийин бўлади. Ярим ҳимояда эса ўрта ёшлилар бандаси асосий таркибда жойни ҳамон ўзлариники қилиб турибди. Айб уларда эмас, шунчаки уларнинг ўрнини боса оладиган ўринбосарлар кам. Фақатгина Вальверде бу учликга баъзан қўшилиб турмаса, ўша футболчилар ҳаммасини ўзлари қилишмоқда.

"Реал" ва "Барса" ўртасидаги фарқ

Перес унга бўйсунмайдиган мураббийни жамоага яқинлаштирмайди. Клуб айни дамда ўта оғир аҳволда дея олмаймиз, аммо келажак учун бирор яхши ғоя йўқ. Биргина супер трансфер эса барчасини ҳал қилишига шахсан мен ишонмайман. "Барселона" ва "Реал Мадрид"нинг айни дамдаги даражаси бир-бирига яқинроқ, аммо Каталония клубида анча ёш таркиб бор ва улар ўзгаришлар даврни бошлаб юборди. "Қироллик клуби" эса ўз "қарияларига" ишонишда давом этмоқда. Қандайдир янгича қон, янгича футбол ва креатив ёндашув жамоа ўйинига таъсир кўрсатиши мумкин, аммо биргина катта трансфернинг ўзи жамоани ўзгартириши қийин. Азар ҳам катта ишлар учун келган эди, аслида.

                                                                                Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 14:41, 15.05.2021.
Ўқилди: 8215 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.