Португалиялик ҳужумчи Андре Силва «Айнтрахт»нинг "Шальке"га қарши баҳсида дубл қайд этди. У Бундеслига бир мавсумидаги рекордини икки баравар ошириб қўйди.
Германия чемпионатида Андре аллақачон 26 та гол урди. Бу билан Силва Бернд Хелсенбайннинг 1976/77 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади.
Бу мавсумда Андре Силва чемпионатда аввалги учта мавсумга қараганда кўпроқ гол урганини қўшимча қиламиз.
Миш-мишларга кўра, ёзда Силва муносиб жамоага бориб қўшилади.