«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоани тарк этиши мумкин.
"Onda Cero" тарқатган хабарга кўра, франциялик мутахассис бундан бир ҳафта илгари — «Севилья»га қарши ўйин (2:2) олдидан футболчиларга келаси мавсумда клубда қолмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Зиданнинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Мавсум якунланишига 2 тур қолганида «Реал» пешқадам «Атлетико»дан 2 очко ортда қолмоқда.