Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Ҳам банк мудири, ҳам тўпурар

Баҳо:
+ | -

Испания кубогида "Эспаньол"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган 3-лига вакили "Мирандес" клуби бутун дунёда машҳур бўлишга улгурди.

Буни қарангки, "Эспаньол" дарвозасига гол киритиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган клуб ҳужумчиси Пабло Инфанте аслида "Caja Circula en Quincoces de Yuso" банкининг мудири экан.

"Мирандес" клуби кубок учрашувлари доирасида аввалига "Расинг"ни, кейин эса "Вильяреал"ни мусобақадан чиқариб юборганди. Кейин эса "Эспаньол" ҳам ушбу клубга таслим бўлди. Клуб мувафаққиятида жамоа сардори Пабло Инфантенинг хизматлари беқиёс.

Университетнинг иқтисодиёт бўлимини тамомлаган Пабло профессионал клублардан келган таклифни рад қилиб, ҳаваскорлар клубларида тўп суриб, ўз мутахассислиги билан шуғулланишда давом этган.

Энг катта орзуси — клубини 2-лигада кўриш бўлган Инфанте кубок ўйинларида 7 гол киритиб, карвонбошилик қилмоқда.

Банк мудири бўлган Пабло ҳақида қизиқ фактлар жуда кўп. Жумладан у ўтган йилнинг 25 июнида уйланди. Эртаси куни эса 2-лигага ўтиш турнирида жамоаси сафида тўп сурди. Асал ойидан кўра футболни устун қўядиган футболчининг клуби бу ўйинда мағлуб бўлди.

Манба: Ntv Spor

Энди "Мирандес" ярим финалда "Атлетик Бильбао" билан баҳс олиб боради. Ҳа, 3-лига вакили кубок баҳсларида "Реал Мадрид"дан ҳам яхши натижа кўрсатиб турибди. 

Киритилди: 17:53, 26.01.2012.
Ўқилди: 17725 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.