"Манчестер Сити" мухлислари Чемпионлар лигаси финалига минимал молиявий харажат билан ташриф буюриши мумкин.
Клуб хўжайини Шайх Мансур бин Зайид Ал Найян клубнинг расмий мухлислар жамоаси томонидан ташкил қилинадиган саёҳатга ҳомийлик қилади. Уларнинг сони бир неча мингни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг Порту шаҳрида ўтказиладиган ҳал қилувчи баҳсида «шаҳарликлар» «Челси»га қарши тўқнаш келишади.