"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн жорий мавсум охирида Лондон клубини тарк этиши мумкин. Футболчига асосий даъвогарлар - "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед".
Британия матбуотининг ёзишича, "шпорлар" қўшимча тўлов эвазига Кейнни алмаштиришга рози бўлишади. Агар "Ман Сити" Кейнни сотиб олса, "шаҳарликлар" форвард Габриэл Жезусни Лондон клубига тавсия қилишади. Агар Кейн "Манчестер Юнайтед" га ўтадиган бўлса, унда Антони Марсиал "Тоттенхэм"га ўтади.
Олдинроқ "Тоттенхэм" Кейн учун қанча сумма сўраётгани маълум бўлганди.