Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Байер"га ким мураббий бўлиши ойдинлашмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Германиянинг “Байер” клубига янги бош мураббий олиб келинади. Янги мавсумда “Байер”га ҳозирги кунда “Янг Бойз”га устозлик қилаётган Херардо Сеоане тайинланиши мумкин. Шартномага кўра 42 ёшли швейцариялик мутахассис “Байер” билан икки йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида “Байер” Питер Босчни бош мураббийлик лавозимидан бўшатганди. Кейин эса Германия U-19 терма жамоасининг собиқ устози Ханнес Волф мавсум охиригача вақтинча мураббийлик вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Бундеслиганинг 33 туридан сўнг, “аспиринчилар” 52 очко билан турнир жадвалининг олтинчи поғонасида боришмоқда.

“Байер” Германия чемпионатининг сўнгги тур учрашувини 22 май куни Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 12:50, 19.05.2021.
Ўқилди: 2236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.