Кириш Регистрация

Месси ва Суареснинг Мадридда учрашгани сабаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» етакчиси Лионель Месси 18 май, сешанба куни Мадридда «Атлетико»даги дўсти Луис Суарес билан учрашди, дея хабар бермоқда Marca.

Манбанинг ёзишича, аргентиналик ва уругвайлик футболчилар ўз рафиқалари ҳамроҳлигида Испания пойтахтидаги итальян ресторанида бирга тушлик қилишган. Лионель Месси Ла Лига сўнгги тури олдидан Луис Суаресни қўллаб-қувватлашни истаган ва 38-тур доирасидаги «Вальядолид»га қарши чемпионлик ўйинида омад тилаган. Қайд этилишича, Лео собиқ жамоадошининг Мадриддаги муваффақиятларини ўзиникидек қабул қилмоқда.

Маълумот учун, сўнгги тур олдидан «Атлетико» 83 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилаётган бўлса, «Реал» ҳисобида икки очко кам – 81 очко мавжуд. «Реал» сўнгги турда ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 37-турда ўз майдонида «Сельта»га ютқазиб (1:2) чемпионлик учун имкониятни йўқотди.

Киритилди: 23:15, 19.05.2021.
Ўқилди: 7621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.