Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Бугун "Пахтакор" иштирокидаги халқаро турнирга қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров хотира турнирига бугун қуръа ташланади.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳам иштирок этаётган мусобақада Озарбойжоннинг "Нефтчи", Польшанинг "Полония", Руминиянинг "Рапид", Украинанинг "Металлист", Қозоғистоннинг "Ордабаси", Россиянинг "Терек" клублари қаторида Латвиянинг "Даугава" клуби ҳам иштирок этадиган бўлди. Аслида "Даугава" ўрнида Албаниянинг "Билис" клуби қатнашиши лозим эди. Бироқ мамлакат кубогида майдонга тушиш керак бўлган албан жамоаси турнирда иштирок этишдан бош тортди.

Регламентга кўра 8та жамоа 2та гуруҳга бўлинади. Зонада 1-ўринни қўлга киритган жамоалар ўзаро финалда тўқнаш келишади. Финалчи 70 минг АҚШ доллари билан тақдирланса, мусобақа ғолибига 100 минг АҚШ доллари топширилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби кеча тонгда Анталияга йўл олган. Бу ҳақда клуб расмий веб-сайти хабар бермоқда. Қуйида футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин: Темур Жўраев, Александр Лобанов, Егор Кримец, Акмал Холмуродов, Александр Клецков, Мурод Холмуҳамедов, Наоя Шибимура, Алексей Николаев, Ғулом Ўрунов, Алишер Маҳмудов, Кахи Махарадзе, Дилшод Шарофетдинов, Санибал Ораховац, Азамат Бобожонов, Ильдар Магдеев, Иракли Климиашвили, Нодир Одилов, Фарҳод Тожиев, Баҳриддин Ваҳобов, Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов, Алишер Азизов. Миллий терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган "пахтакорчилар" БАА сафари интиҳо топиши билан Анталияга йўл олишади.

Манба: pakhtakor.uz

Турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Баҳодир Насимов Озарбойжон клуби сафида ҳаракат қилади. Мусобақа давомида Россиянинг "Терек" клуби бир қатор ўзбекистонлик футболчиларни кузатиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 09:14, 27.01.2012.
Ўқилди: 18693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.