«Челси» ярим ҳимоячиси Виктор Мозес тўлақонлик Москванинг «Спартак» аъзосига айланди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, москваликлар нигериялик хавбек учун 5 млн евро тўлаб сотиб олишга қарор қилишган. У билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум Россия чемпионатида 19 ўйинда майдонга тушиб тўрттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.