Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Роналду МЮга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»ни тарк этиши кутилаётган Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтишни истамоқда. Бу ҳақда As хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, манчестерликлар португалиялик ҳужумчи билан боғланишган ва уни жамоага қайтариш масаласида режаларини аниқ тушунтиришган. 

Қайд этилишича, «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шахсан Криштиану Роналду билан гаплашиб, жамоа режалари ҳақида маълумот берган. 36 ёшли форвард «Манчестер Юнайтед»га қайтишга тайёрлигини маълум қилган. 

Ёзилишича, Роналду «МЮ»га қайтишни ҳеч қачон ҳозиргидек жиддий кўриб чиқмаган. Футболчи ва унинг агенти Жорже Мендеш А Серия якунидан кейин Туринда қолиш ёки қолмаслик бўйича аниқ қарорга келмоқчи.

Роналду «Олд Траффорд»га қайтган тақдирда икки йиллик шартнома имзолашни, кейин эса футболчилик фаолиятини «Спортинг»да якунлашни истамоқда.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия 37-туридан кейин 75 очко билан 5-ўринда бормоқда. Клуб сўнгги турда сафарда «Болонья»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:00, 22.05.2021.
Ўқилди: 5297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик