Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Левандовски Юрген Клопп ва Карло Анчелотти ҳақида илиқ фикрлар гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолияти давомида бирга ишлаган мураббийлар орасидан Юрген Клопп ва Карло Анчелотти ҳақида илиқ фикрларни айтиб, бўлажак мураббийи Юлиан Нагельсманн борасида ҳам тўхталди.

«Юрген Клопп — ҳар бир футболчи учун отадек бўлишга интилади. У – мотиватор, ҳар доим сени қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Карло Анчелотти эса амакинг ёки тоғангдек яқин бўлишга интилади. У ҳар доим суҳбатга очиқ ва ёрдам беришга тайёр. Карло футболчи учун нима муҳимлигини руҳшунос каби яхши тушунади.

«Бавария»нинг бўлажак бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан ҳали гаплашганимиз йўқ. Уни шахсан танимасамда, Юлианни яхши мутахассис деб биламан. Ўйлайманки, у исталган клубни энг юқори даражасига олиб чиқа олади. У қаерда ишламасин, ўз даражасидан баланд сакрай олган мураббий. Уни яхши тактик деб биламан», - дейди мюнхенликларнинг польшалик форварди Sportweek билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Клопп қўл остида «Боруссия» Дортмундда тўп сурган бўлса, Анчелотти билан «Бавария»да бирга ишлаган.

Киритилди: 18:02, 22.05.2021.
Ўқилди: 2494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3308]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3165]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3121]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3086]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2958]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2801]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2796]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2067]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1980]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1954]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик